Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

9 ойда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида 6,8 трлн сўм ва 150 млн доллар йўналтирилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Она ва бола
Добавлено: 14.10.2016, 10:12

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, соғлиқни сақлаш тизими моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш давом эттирилмоқда. 

Ушбу мақсадлар учун барча манбалар ҳисобидан 6,8 триллион сўмдан ортиқ ва 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар йўналтирилди. 

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 9 ойида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини, 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш натижадорлигини муҳокама қилишга бағишланган мажлисида маълумот берилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа