Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Самарқанддаги тунги клубларда ўтказилган рейдларда 200 киши қўлга олинди (видео)

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Самарқанд тунги клубларида ўтказилган рейдларда 200 нафарга яқин киши қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанднинг STV телерадиокомпанияси маълум қилди. Бундан ташқари, тунги клуб, ресторан ва интернет кафеларнинг ўндан ортиқ эгаси маъмурий жавобгарликка тортилди, деб ёзади Daryo.uz нашри, UzNews’га асосланган ҳолда.

Самарқанд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан «Базалик», «Войс», «Учрашув», «Даймонд Холл» ва бошқа тунги клубларда ўтказилган рейдларда меҳнат қонунчилиги ва санитария нормаларини бузиш ҳолатлари аниқланди. 

Ҳуқуқ-тартибот ходимининг сўзларига кўра, тунги клублар кечки 23 га қадар ишлаши лозим. Акс ҳолда тунги муассасаларнинг эгаларига нисбатан чоралар кўрилади.

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида шаҳар ҳокимияти томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда вилоятнинг тунги клубларида 700 дан ортиқ рейд ўтказилган. Натижада ҳуқуқбузарлик ҳолатлари сезиларли даражада камайган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии