Долзарб мавзулар Абитуриент

Миллий театрда “Мирзо Улуғбек” драмаси қайта саҳналаштирилди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 14.10.2016, 16:50

Мақсуд Шайхзода қаламига мансуб “Мирзо Улуғбек” драмаси Ўзбек Миллий академик драма театрида қайта саҳналаштирилди. Сентябрь ойида илк бор намойиш этилган мазкур саҳна асари санъатшунослар, ижодкорлар, санъат мухлислари томонидан самимий кутиб олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур тарихий спектаклда буюк бобокалонимиз Мирзо Улуғбекнинг олим, илм-фан ҳомийси сифатида амалга оширган ишлари, машаққатли ҳаёти,   жаҳолатга қарши маърифат билан курашгани акс эттирилган.

Спектакль режиссёри – Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Олимжон Салимов. Рассом – Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Бахтиёр Тўраев. 

Спектаклда бош ролларни Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари Эркин Комилов, Яйра Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фатхулла Маъсудов, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Лола Элтоевалар маҳорат билан ижро этган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии