Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

АПЛ. Юрген Клопп – энг яхши мураббий, Сон Хин Мин энг яхши футболчи бўлди

Добавлено: 15.10.2016, 09:19

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси устози Юрген Клопп Анлия Премьер-лигасининг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ҳақда Премьер-лиганинг "Твиттер"даги расмий саҳифасида эълон қилинди

Мерсисайдликлар ўтган ойда Англия чемпионати доирасида учта ўйин ўтказиб, барчасида зафар қучди. Рақиблар дарвозаси эса 11 марта ишғол этилди. 

Англия Премьер-лигасининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номига ҳам аниқлик киритилди. Унга кўра, “Тоттенхэм” клубининг кореялик ўйинчиси Сон Хин Мин энг яхши футболчи деб топилди.

Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси ўтган ойда ўтказилган 3 учрашувда 4 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии