Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

АҚШда самолётларга Samsung Galaxy Note 7 смартфонларни олиб ўтиш тақиқланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: SAMSUNG, Телефон
Добавлено: 15.10.2016, 12:45

АҚШда самолётларнинг бортига Samsung Galaxy Note 7 смартфонларини олиб ўтиш тақиқланди. Уларни юкхонада ҳам олиб ўтиш тақиқланди. Ушбу қоидаларни бузмоқчи бўлганларга жарима ва гаджет мусодараси хавф солади.

Девайс 19 август куни сотувга чиқиб, аккумуляторининг портлаши ва ёниб кетиши билан боғлиқ ҳодислар билан зудли билан ном қозонди. Натижада ишлаб чиқарувчи ускунани ишлаб чиқаришни тўхтатиб, уларни сотувини тўхтатишга, ҳаридорларни эса телефонларни қайтаришга чақирди. 

Аксарият почта операторлари ёнғин хавф соладиган девайсни жўнатишдан бош тортгандан сўнг, Samsung ҳаммага махсус ёнмайдиган идишлар юбора бошлади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа