Долзарб мавзулар Абитуриент

“Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг VI Пленуми қарорига мувофиқ Наримон Умаров Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида кўрсатилди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Сайлов
Добавлено: 15.10.2016, 14:36

2016 йил 15 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг VIII Қурултойи бўлиб ўтди. Унда жами 195 нафар делегат иштирок этди.

Қурултойда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди ва унинг сайловолди дастури тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Қурултойда жорий йил 17 сентябрь куни бўлиб ўтган “Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг VI Пленуми қарорига мувофиқ партия Сиёсий Кенгаши раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Наримон Мажитович Умаровнинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида кўрсатилди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии