Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ўзбeкистон раҳбари БМТнинг янги сайланган бош котибини табриклади

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Антониу Гутерришни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби этиб сайланганлиги муносабати билан табриклади.

Давлат раҳбари ўз мактубида Ўзбекистон БМТни бутун жаҳон тинчлиги ва барқарорлигини сақлаш, халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг кўплаб мураккаб муаммоларини ҳал этиш, изчил ривожланишни таъминлаш ва экологияни ҳимоя қилишдаги универсал халқаро тузилма деб ҳисоблашини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев БМТга аъзо давлатларда барқарор ва кенг кўламли ривожланиш бўйича ташкилотга юклатилган вазифаларни амалга оширишда Антониу Гутерришни қатъий қўллаб қувватлашини билдирди ҳамда ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии