Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Шерзод Бин: “ ‘Санъатга қандай кириб келгансиз?’ деган савол асабимни бузади”

Бўлимлар: Шоу-бизнес

“Даракчи” газетасининг “Қисқа ва лўнда” лойиҳасида иштирок этган актёр Шерзод Бин феъл-атвори, қизиқишлари ва ижодидаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берди. Актёр ёқтирмаган саволи ҳақида шундай дейди: 

“ ‘Санъатга қандай кириб келгансиз’ деган саволни эшитсам, жаҳлим чиқади. Бундай пайтларда ‘Уйдан чиққанман-да, ўнг томонимга қараб юриб келаверганман’ деб жавоб бераман”. 

“Оиламда ота-онам, ака-укам, синглим бор. Шахсий ҳаётимга тўхталсак, ҳали оила қуриш ниятим йўқ. Ҳали бажариб олишим керак бўлган, режалаштирган ишларим кўп”,— дейди актёр қачон оила қуришига аниқлик киритар экан. 

“Қисқа ва лўнда” лойиҳасининг тўлиқ талқинини “Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган янги сонида ўқишингиз мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram