Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Санжар Турсунов “Ворскла”нинг молиявий ҳолатидан шикоят қилди

Бўлимлар: Футбол

Полтаванинг “Ворскла” клуби ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов жамоасида ҳамон молиявий танглик сақланиб қолаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Оламспорт”.

Ҳамюртимиз тўп тепаётган “Ворскла” клуби футболчилари 8 ойдан бери маош олишмаяпти. Бу маълумотни Турсуновдан ташқари клуб хўжайини Константин Жеваго ҳам тасдиқлаган.

“Жамоамизда ҳеч қандай ижобий ўзгариш йўқ. Аввал қандай бўлса, ҳозир ҳам шундайлигича қолмоқда. Клубга янги хўжайин келган пайтда энди ўзгариш бўлади, деб ўйлагандик. Мен-ку август ойида келдим, болалар йил бошидан бери ўйнашяпти. Майли, кутайликчи, ўзгариш бўлиб қолар”, — деди 29 ёшли Турсунов клубнинг молиявий ҳолати ҳақида.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии