Долзарб мавзулар Абитуриент

Тошкентда жаҳон физикасининг долзарб масалаларига бағишланган халқаро симпозиуми бўлиб ўтади

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Тошкент
Добавлено: 17.10.2016, 17:09

Пойтахтимизда 10-11 ноябрда «Фундаментал ва амалий физика ривожининг янги тенденциялари: муаммолар, ютуқлар, истиқболлар» мавзуида халқаро симпозиум бўлиб ўтади.

Симпозиум бугун жаҳон физикасидаги фундаментал ва амалий масалаларни муҳокама қилиш билан бирга ўзбек физика мактабининг салоҳиятини халқаро миқёсда яна бир бор кенг намойиш этиш имконини беради.

Халқаро анжуманда мамлакатимиздан ташқари Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Хитой, Англия, Франция, Германия, Италия, Бельгия, Испания каби 25 давлатдан 200 дан зиёд олим ва тадқиқотчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Халқаро симпозиумда тўрт йўналиш – назарий физика ва астрофизика, экспериментал физика, қайта тикланувчи энергия манбалари ва янги материаллар борасидаги муаммолар, ютуқлар ва истиқболдаги янги тенденциялар муҳокама этилади, дея хабар беради ЎзА.

Симпозиумда жаҳон физикасидаги долзарб фундаментал ва амалий масалалар ҳақида маърузалар тингланади, ўзаро фикр алмашилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии