Долзарб мавзулар Абитуриент

Қозоғистонда Ақтўбедаги терактлар юзасидан суд иши бошланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Теракт
Добавлено: 18.10.2016, 15:25

Қозоғистоннинг Ақтўбе шаҳрида жорий йилнинг 5 июнь куни содир бўлган терактлар юзасидан суд бошланди. Ушбу иш юзасидан 29 киши айбдор деб топилган, жабрланганлар сони 88 кишини ташкил қилади, дея хабар беради «МИР 24».

Эслатиб ўтамиз, шу куни жангарилар иккита қуролли дўкон ва ҳарбий қисмга ҳужум уюштириб, у ердаги қуролларни қўлга киритган.

Экстремистларнинг режаларида қамоқхона, давлат ва маъмурий биноларга ҳужум уюштириш ҳамда одамларни гаровга олиш бўлган.

Отишмада етти киши ҳалок бўлди. 

Ҳанузгача мамлакатда «Сариқ» даражадаги террористик хавф ҳолати эълон қилинган.

Суд биноси ҳамда унинг атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии