Долзарб мавзулар Абитуриент

Абдулазиз Камилов Иордания Бош вазири ўринбосари билан учрашди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Ўзбекистон
Добавлено: 18.10.2016, 16:02

18 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Насер Жуда билан учрашди.

Мулоқот чоғида икки ва кўп томонлама шаклдаги, жумладан ИҲТ ва БМТ доирасидаги Ўзбекистон-Иордания муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ўзаро манфаат касб этадиган бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг аниқ натижаларига эришишга икки томон ҳам тайёр эканлиги таъкидланди.

Учрашувда Иордания Элчиси Солиҳ Аҳмад Ал-Жаварнеҳ иштирок этди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии