Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг вертолёти Фарғона вилоятида ҳалокатга учради

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

2016 йил 18 октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради.

Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолетда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Матбуот хизмати хабар берди.

Авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия ташкил этилди.

Ўзбекистон раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram