Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Сардор Раҳматуллаев ОФКнинг ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси мажлисида қатнашди

Бўлимлар: Спорт
Добавлено: 19.10.2016, 20:52

Ўзбекистон Футбол Федерацияси бош котиби Сардор Раҳматуллаев Осиё Футбол Федерациясининг ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси мажлисида иштирок этди, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Ушбу мажлис 18 октябрь куни, Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтди. Унда асосан ижтимоий соҳадаги ишларни ҳал этиш учун уни молиялаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Қўмита йиғилишини бошқариб борган Аҳмад Ал Ҳарбий, қўмита аъзоларига Саудия Арабистони қироли – Султон Бин Фаҳад Ал Абдулазиз ОФК ижтимоий ишларинини молиялаштиришга тайёр эканини маълум қилди.

Таъкидлаш керакки, Сардор Раҳматуллаев ушбу қўмита раиси ўринбосари ҳисобланади. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии