Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Хитойга сўнгги ўн йилликдаги энг кучли довул ёғилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 20.10.2016, 00:16

 «Сарика» тўфони сўнгги ўн йилликда Хитойга ёғилган энг кучлиси бўлди.

Айни дамда мамлакатда табиий офат етказган зарар ҳисоблаб чиқилмоқда. Довул Хайнань провинциясига зарар етказди, ушбу ҳудуддан ярим миллион маҳаллий аҳоли эвакуация қилинди.

Тўфон эпимарказида шамол тезлиги соатига 160 километрни ташкил қилди. Довул дарахтлар, устунларни йиқитиб, симларни узиб юборди. Кучли сув оқими йўлларни дарёга айлантирди. Провинцияда мактаблар, дўкон ва аэропортларнинг иш фаолияти тўхтатилди. Поездлар ҳаракати ҳам тўхтатилган.

«Сарика» Хитойга куз бошидан буён ёғилган тўртинчи тўфон бўлди.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа