Долзарб мавзулар Абитуриент

Криштиану Роналду ўғлини Испаниянинг қуйи дивизион клуби академиясига берди

Добавлено: 20.10.2016, 12:58

"Реал Мадрид" жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду олти ёшли ўғлини ўзи тўп сураётган клуб академиясига бермади. Бу ҳақда “iSport.ua” хабар бермоқда.

Криштиану Роналду ўғлини футбол билан шуғулланиши учун кам сонли инонлар биладиган испаниянинг қуйи дивизион вакили – "Посуэло" жамоасига берди.

Кичик Роналду янги клуби сафида "Эл Карраскаль" жамоасига қарши дастлабки учрашувини ҳам ўтказди. У отаси каби еттинчи рақамда тўп суради.

Аввалроқ Роналду ўғлининг биринчи футбол учрашувида тўп олиб келувчи вазифасини бажаргани ҳақида хабар берилганди

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии