Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Beeline абонентлари гудок ўрнига мусиқани бепул ёқтиришлари мумкин

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 20.10.2016, 16:18

Beeline абонентлар “Менинг мусиқам” хизматини 2017 йилнинг 31 январига қадар бепул ёқтиришлари мумкин.

“Менинг мусиқам” хизмати 2007 йил июн ойида ишга туширилган. У қўнғироқ қилаётган абонент учун стандарт уланиш сигналини оммавий мусиқа, ҳазил ёки ғаройиб товуш билан алмаштириш имконини беради. Эндиликда “Менинг мусиқам” http://sm.beeline.uz сайтидан мусиқа харид қилинганда, 0644 рақамига қўнғироқ қилинганда, шунингдек, мусиқани кўчириб ёки совғага олганда автоматик равишда ишга тушади.

Бундан ташқари, дўстингизнинг сизга ёқиб қолган мусиқасини, агар у ҳам Beeline абоненти бoлса, осонгина кўчириб олиш мумкин. Бунинг учун мусиқани гудок ўрнида эшитаётган вақтда * ни териш зарур. Бундан кейин телефонга SMS келади, унга, агар дўстингизнинг мусиқасини ўрнатишни истасангиз, “Ҳа” сўзи, истамасангиз, “Йўқ” сўзи билан жавоб қайтаришингиз керак.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа