Долзарб мавзулар Абитуриент

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Фарғонадаги вертолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 21.10.2016, 10:27

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Фарғона вилоятида Мудофаа вазирлигига тегишли Ми-171 вертолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Қирғизистон халқи ва шахсан ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказишни сўрайман”, — дейилади Атамбаевнинг ҳамдардлик мактубида. 

18 октябрь куни Фарғона вилоятида Мудофаа вазирлигига тегишли Ми-171 вертолётининг қулаши оқибатида унинг бортида бўлган 9 киши ҳалок бўлди. Авиаҳалокат сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия тузилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии