Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Тўйимли салат - консерваланган қизил ловиядан!

Бўлимлар: Lady
Теглар: Таом

Зарур масаллиқлар (4 кишилик): 300 гр. қайнатилган гўшт, 1 банка (200 гр.) консерваланган қизил ловия, 3 дона помидор, 2 та тузланган бодринг, 1 бош қизил пиёз, 1 та булғор қалампири, 1 бўлак саримсоқ пиёз, 6 ош қошиқ зайтун ёғи, 4 чой қошиқ сирка, петрушка, райҳон барги, қора мурч, туз.

Тайёрланиши: 1. Пиёзни юпқа ҳалқа шаклида тўғранг. Булғор қалампирини ўртасидан бўлиб, қайнатилган гўшт, помидор билан бирга майдалаб тўғранг. Саримсоқ пиёзни эзинг.

2. Бодрингни тўртбурчак шаклда тўғранг. Консерваланган қизил ловияни элакдан ўтказиб, сувини яхшилаб силқитинг. Петрушка ва райҳон баргини майдаланг.

3. Соус тайёрлаш учун сирка, зайтун ёғи, туз, қора мурч ва консерваланган қизил ловия сувини аралаштиринг. Кейин салатга солиб, яхшилаб аралаштиринг. 30 дақиқага салатни салқинроқ жойга қўйинг. Дастурхонга кўкатлар билан безаб, туз сепиб тортинг.

Тайёрланиш вақти: 45 дақиқа.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии