Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Британияда ўғри 2 метрлик жалюзини кийими остига яшириб олиб кетишга уринди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Британиянинг Нортгемптон шаҳрида сўнгги вақтларда содир бўлган ўғирликлардан энг кулгулиси қайд этилди. Номаълум ўғри дўкондан икки метрлик жалюзини кийими остига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлди. Табиийки, бундай улкан конструкция қоровуллар эътиборидан четда қолмади. 

Дўкон қоровуллари кузатув камераларини текширганида, унда ёшроқ йигит кийими ичига яшириб олган жалюзи кўзга ташланди. Қоровуллар мазкур ҳолатдан шокка тушиб қолди. Натижада эса ўғрини ушлай олмади. Ўғри кўчага чиқиб кетди. қоровуллар эса ўғрини кўчада таъқиб қила бошлади. Ортидан таъқиб қилаётган қоровулларни кўрган ўғри чўчиб, жалюзини ташлаб қочишга муваффақ бўлди. Ҳозирда ўғрига нисбатан қидирув эълон қилинган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии