Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Неймар ўғлини дунёга келтирган шифокорга судда ютқазди

Бўлимлар: Футбол

"Барселона" ҳужумчиси Неймар 2011 йили Каролина исмли аёл билан бирга ўғил фарзандли бўлганди. Ўшанда туғуруқни акушер-шифокор Герберт Крамер қабул қилган эди.

Келишувга кўра, Неймар шифокорга 25 минг доллар атрофида хизмат ҳақи бериши керак эди, дея ёзади Sports.uz. Бироқ, миллионер Неймар бу сумма кўп эканини таъкидлаб пулни бермади. Шифокор эса дарҳол судга мурожаат қилди.

Беш йиллик суриштирув ишларидан кейин суд Неймар шифокорга келишилган суммани тўлаши лозимлиги ҳақида қарор чиқарди.

Айни пайтда Неймар Каролина билан бирга эмас, аксинча биринчи муҳаббати Бруна Маркизини билан муносабатларини тиклаган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии