Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Уругвайда ўтказилаётган футбол чемпионати отишма туфайли тўхтатилди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 24.10.2016, 10:58

Уругвайнинг “Сентенарио” стадионида “Пеньярол” ва “Рампл Хуниорс” жамоаси ўртасида ўтказилаётган матч стадион ҳожатхонасида рўй берган отишма туфайли тўхтатилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Ҳожатхонада ҳужум уюштирган номаълум эркак қўли ва оёғидан яраланиб, Монтевидео шаҳридаги касалхоналардан бирига ётқизилган. Полициянинг маълумот беришича, “Пеньярол” жамоасининг бир неча ишқибози гиёҳвандлик моддаси сотиб олаётганда келишмовчилик юзага келиб, отишмага айланиб кетган. 

Биринчи таймда “Рампл Хуниорс” жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бироқ полиция хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўйинни тўхтатишга мажбур бўлган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа