Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

«Қизил қалпоқча» салати - лавлаги+сельд балиғи+бедана тухумидан!

Бўлимлар: Lady
Теглар: Таом

Зарур масаллиқлар: 200 гр. пишлоқ, 7 дона бедана тухуми, 2 та лавлаги, 1 бўлак сельд балиғи, 1 бош қизил пиёз, майонез, 2 ош қошиқ сирка, шакар, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Пиёзни майдалаб тўғранг. 1 пиёла сувга сирка, шакар, туз қўшиб, пиёзни солинг. 15 дақиқадан сўнг маринадланган пиёзни сувидан ажратинг.

2. Пишлоқ ва сельд балиғини тўртбурчак шаклда тўғраб, пиёзга қўшинг.

3. Лавлаги ва бедана тухумини қайнатиб, пўстидан тозаланг-да, майдалаб тўртбурчак шаклда тўғранг. Барча масаллиқларни аралаштиринг. Майонез ва туз қўшинг. 1 соат музлаткичда қўйиб, сўнгра дастурхонга тортинг.

Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа.

4 кишилик. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии