Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Хитой провинцияларидан бирида бино портлади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Бино ертўласида ноқонуний портлаш моддаси сақланган.

Хитой марказий қисмидаги Шэньси провинциясида кучли портлаш содир бўлди. Ертўласида детонация бўлган бино тўлиқ вайрон бўлди. Ҳодиса вақтида бинода одамлар бўлган. Тирик қолганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бинода ноқонуний портловчи моддалар сақланган бўлиши мумкин. Фавқулодда ҳодисага портловчи моддалар ўртасида юзага келган кимёвий реакция сабаб бўлиши мумкин, дея хабар беради РИА Новости .

Бино олдидаги йўл кўплаб вайроналар билан тўсиб қолинди. Воқеа жойида қутқарув гуруҳлари иш олиб бормоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram