Долзарб мавзулар Абитуриент

Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертига 5 та ҳорижий давлатдан мухлислар ташриф буюради

Добавлено: 24.10.2016, 16:16

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев 9-10-11-12-13 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган “Қирмизи олма” деб номланган концерт дастурига оид айрим сирларни ошкор этди. 

 “2016 йилги яккахон концертимга хорижлик мухлисларимни ҳам таклиф этдик. АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Туркия, Қозоғистон каби давлатлардан тингловчиларим ташриф буюришяпти. Улар биз билан интернет орқали боғланиб, меҳмон бўлмоқчилигини айтишганда, чипталар борасида ёрдам бердик”,—дейди хонанда.

Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерти билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар билан “Даракчи” газетасининг пайшанба куни сотувга чиқадиган янги сонида танишишингиз мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии