Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимларини мукофотлади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Фармон матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

Мамлакатда жамоат хавфсизлиги, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, хизмат бурчини бажариш ва миллий манфаатларимизни ҳимоя қилишда мардлик ва жасорат кўрсатгани ҳамда ёш авлодни она-Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ ходимлар «Меҳнат шуҳрати», II даражали «Шон-шараф», «Дўстлик», «Мардлик» орденлари, «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медаллари билан тақдирланди.

25 октябрь куни Ўзбекистонда Ички ишлар идоралари ходимлари куни сифатида нишонланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии