Долзарб мавзулар Абитуриент

Туркиянинг Анталия шаҳрида портлаш юз берди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Теракт
Добавлено: 25.10.2016, 12:01

Туркиянинг Анталия шаҳрида жойлашган Савдо-саноат палатаси биноси ёнида кучли портлаш юз берди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Савдо-саноат палатаси ёнида автомобиль тураргоҳида турган автомашина портлаган. Оқибатда автотураргоҳда турган бир неча автомобиль портлаб кетган.

Воқеа жойига полиция ва тез ёрдам хизмати ходимлари етиб келган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа