Долзарб мавзулар Абитуриент

Германиялик қизча қизиқиш туфайли кўздан ёш оқизадиган газ баллон билан 41 нафар болани заҳарлади

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 25.10.2016, 16:10

Германия Хайльбронн шаҳар полициясининг маълумот беришича, 13 ёшли қизча кўздан ёш оқизувчи газ баллонни мактабга олиб бориб, 40 нафарга яқин ўқувчини заҳарлаган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.  

Барча жабрланган болалар нафас олишдан ва кўзларининг ачишидан қийналган, улар зудлик билан касалхонага ётқизилган. Қизча онаси билан биргаликда маҳаллий полиция бўлинмасига чақиртирилган. Берилган саволга қизча газ баллонни ишлатса нима бўлишига қизиққанлиги туфайли уни сепиб кўрганлигини баён қилган.  

Газ баллонни қизчанинг ота-онаси Германияда ривожланиб кетган  “масхарабоз қотил”лардан ўзини ҳимоя қилиш учун сотиб олиб берган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии