Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Вулқонда пиширилган исландча нон

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Кино
Добавлено: 25.10.2016, 16:53

Режиссёр Элисон Грассо исландияда яшовчи, вулқон ёнидаги қайноқ лойни кавлаб нон пиширувчи Виктор Свейнссон ҳақида яратилган қисқа метражли фильмини намойиш қилди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

Бундай манбаларда ҳарорат Цельсий бўйича 100 даражани ташкил этади, бу печдаги ҳароратдан бироз пастдир. Ноннинг хамири жавдар ёки буғдой ундан шакар, сут, туз қўшиб, тайёрланади. Кейин тайёр бўлган хамир идишга солиниб, вулқон ёнидаги қайноқ лойга кўмилади. Роппа-роса бир суткадан кейин нонни кавлаб олиб, сарёғ билан бирга дастурхонга тортиш мумкин. Элисон Грассонинг айтишича, бундай нон ўзининг мазали таъми билан оддий нонлардан ажралиб туради.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа