Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Британиялик қўл-оёқсиз бола якка кураш билан шуғулланмоқда

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Спорт, Бола
Добавлено: 26.10.2016, 11:49

Буюк Британиянинг Перранпорт шаҳрида яшовчи саккиз ёшли Маршалл Женсон исмли бола менингит касаллиги туфайли қўл-оёғидан маҳрум бўлганига қарамай, якка кураш билан шуғуллана бошлади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Маршалл Женсон ижтимоий тармоқда жанг санъати ҳақидаги видеороликларни томоша қилгач, унда жиу-житсу жанговор санъати билан шуғулланиш ғояси туғилган. Бунгача у протез оёқ билан “Тоттенхэм” футбол клуби спортчилари билан машғулотларга қатнашган. Якка курашда Женсоннинг протезлардан фойдаланиш нияти йўқ.  

Боланинг қўллари тирсагигача, оёғи эса тиззасига олиб ташланган. Аммо бундай оғир касаллик Маршаллнинг ақлий қобилиятига таъсир кўрсата олмаган. Отасининг айтишича, кўпчиликнинг боласининг ногиронлиги туфайли унга раҳми келади. Аммо Маршалл ҳеч қачон кайфиятини туширмай, уларга далда берганлиги боис фарзандининг мажруҳлигини ҳис қилмайди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии