Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Зидан Роналду ҳар бир ўйина 2-3 та гол уришни истайди

Добавлено: 26.10.2016, 11:50

“Реал Мадрид” бош мураббийи Зинедин Зидан клуб етакчиси Криштиану Роналдунинг гол урмаётганидан ҳавотирда эмас. Лекин ундан ҳар бир учрашувда 2-3та гол киритишини хоҳлайди. 

“Роналду ҳар бир ўйинда 2-3та гол уришини хоҳлардим. Аммо ҳозирча у гол урмаяпти. Мен бундан ҳавотирда эмасман, чунки футболчи бундай ҳолатлар бўлишини яхши биламан.

Айни пайтда Криштиану вазиятлардан унумли фойдаланмаслиги мумкин, лекин унинг тўпурарлик қобилиятига шубҳа қилмайман”, – деди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду Испания чемпионатининг сўнгги 6 ўйинида атиги 2 та гол урди. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии