Долзарб мавзулар Абитуриент

Кўча супурувчининг пулини ўғирлаб, овқатланган дайди бўкиб, комага тушиб қолди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 26.10.2016, 14:42

Россиянинг Кемерово вилоятида яшовчи дайди эркак кўча супурувчи аёлнинг пули ва ҳужжатлари солинган пакетни ўғирлаб, ўғирланган пулга озиқ-овқат сотиб олган ва еган овқатидан бўкиб қолиб, комага тушган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Полицияга пули ва ҳужжатлари йўқолган кўча супурувчи аёл ариза билан мурожаат қилган. Унинг айтишича, пули ва ҳужжатлари солинган пакетни ахлат қутисига илиб қўйган. Ишини тугатиб қайтиб келганда, пакети жойида бўлмаган. Орадан бироз вақт ўтгач, тиббиёт ходимлари 56 ёшли, уй-жойи йўқ, дайди эркакнинг кўп овқат егандан бўкиб қолиб, комага тушганлиги, ёнидан аёлларнинг ҳамёни топилгани ҳақида полицияга хабар берган. Суриштирув ишлари натижасида, ҳамён кўча супурувчи аёлга тегишли эканлиги аниқланган. Тиббиёт ходимлари эса эркакни ўзига келтириш учун барча чора-тадбирларни қўллашган. Маълум бўлишича, эркак ўғирланган ҳамёнда мавжуд бўлган 11 минг рублнинг ҳаммасига озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олган.

Бу ҳолат бўйича Россия федерацияси Жиноят Кодексининг 158-моддаси, 2 қисми (“Ўғирлик”) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Мазкур модда бўйича дайди эркакка беш йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии