Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Россияда йиғилиш ўтказаётган Медведев эвакуация қилинди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 26.10.2016, 16:50

“Сколково” залида “Инновация кашфиётлари” Форуми ўтказилаётган вақтда атрофни тутун қоплаганлиги сабабли, тадбир иштирокчилари ва Дмитрий Медведев эвакуация қилинди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

Мунозара вақтида бошловчи иштирокчилардан хавфсизликни таъминлаш мақсадида бинони тарк этишни илтимос қилган. Тадбир иштирокчилари Россия федерал қўриқлаш хизмати ташаббуси билан бинодан олиб чиқилган. Залдан куйинди ҳиди келган. Бино гумбази остидаги кабелдан ёнғин чиққан. Нашрнинг маълумот беришича, ёнғин иккинчи қаватда содир бўлган, айни пайтда батамом ўчирилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа