Долзарб мавзулар Абитуриент

Лондон марказида ўзбек миллий таомлари ресторани иш бошлади (Видео)

Бўлимлар: Жамият
Теглар: YouTube
Добавлено: 26.10.2016, 17:02

Лондоннинг Фицровия туманида (Британия пойтахтининг марказий қисми) «Самарқанд» ўзбек миллий таомлари ресторани очилди.

Бу ҳақда ўз саҳифаларида Лондоннинг London Evening Standard нашри ёзди. Мақолада қайд этилишича, агар Лондон аҳолисидан ўзбек ошхонаси нимага ўхшайди деган савол билан мурожаат қилсангиз, улар жавоб беришга қийналишади. Бунга ҳайрон қолмаса ҳам бўлади, ўзбек ошхонаси Британия пойтахтида деярли йўқ. 

«Самарқанд» ресторани асосчилари ушбу вазиятни ўзгартиришга ишонч билдиришмоқда. Рестораннинг анъанавий таомномасига ош, лағмон, тандир гўшт, сомса ва ўзбек патирлари киради. 

Шунингдек ресторан эгалари мажмуанинг ички интерьерига ҳам эътибор қаратишди. Ташриф буюрувчилар энг яхши анъаналарда ишланган ўзбек ҳунармандларининг ишларидан баҳраманд бўлишади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии