Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Хиллари Клинтон 69 ёшга тўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 27.10.2016, 10:19

Хиллари Клинтон туғилган кунини самолёт бортида нишонлади, у 69 ёшга тўлди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Хиллари Клинтон туғилган кунини кўтаринки кайфиятда нишонлаб, журналистларни торт билан меҳмон қилди ва келгуси режалари билан ўртоқлашди. Унинг айтишича, кайфияти жуда ҳам аъло, келгуси ҳафтада ҳали номзодлар ҳақида бирор қарорга келмаган икки штатга боришни режалаштирган.

АҚШда президент сайлови 8 ноябрда бўлиб ўтади, муддатдан илгари овоз бериш ишлари бошланган. Ҳозирча овозлар сони жиҳатдан Хиллари Клинтон пешқадамлик қилмоқда.

Хиллари Клинтонни турмуш ўртоғи, АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон туғилган куни билан Twitter да шундай деб табриклаган: “Хиллари, туғилган кунинг муборак бўлсин! Сени ҳар доим жуда ҳурмат қилганман, ардоқлайман!”.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа