Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

4 кг “марихуана” олиб кетаётган бекободлик фуқаро ҳибсга олинди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Жиноят

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида шу шаҳарда яшовчи 45 ёшли шубҳали шахс тўхтатиб текширилганида, унинг қўлидаги сумкасидан тўрт килограммдан зиёд “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram