Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Брюс Лининг ўғли Брэндон Лини отган актёр вафот этди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Актёр

Машғур “Қузғун” фильми съёмкасида ҳамкасби, Брюс Лининг ўғли Брэндон Лини тасодифан отиб қўйган Майкл Масси вафот этди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Майкл Масси 61 ёшида вафот этди. Артистнинг агенти унинг вафот этганлигини тасдиқлаган бўлса-да, ҳозирча тафсилотлар ошкор этилмаган. “Қузғун” фильмининг съёмка майдонида жиноятчилардан бирининг ролини ўйнаётган Майкл Масси сценарий бўйича Брэндон Лига ўқ узади. Қурол стволида қолиб кетган ўқсиз патроннинг тиқинидан Брэндон Ли яраланиб, тан жароҳати олган ва 1993 йилнинг 31 мартида, 28 ёшда касалхонада вафот этган. Бу фожиа туфайли Майкл Масси машҳурликка эришган. Унинг фильмографиясида ўндан ортиқ фильмлар бор.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии