Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Хиллари Клинтон Мишель Обамага сайловда ғалаба қозонса, Оқ уйдаги томорқасини қолдиришга ваъда берди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 28.10.2016, 10:48

Хиллари Клинтон агар сайловда ғалаба қозонса, Мишель Обаманинг ташаббуси билан ташкил этилган Оқ уйдаги томорқани, унга қолдиришга ваъда берди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри. 

Демократик партия томонидан президентликки номзоди кўрсатилган Хиллари Клинтон бу ҳақда Шимолий Каролинада Барак Обама иштирокида ўтказилган митингда маълум қилди. Хиллари “ажойиб томорқа” учун мамлакат биринчи хонимини мақтаб, бу ҳолатни унинг бош ютуғи, деб тан олди.

“Мишель, агар сайловда ютиб чиқсам, томорқанг ҳақида ғамхўрлик қилишга ваъда бераман”, деди Хиллари Клинтон.

АҚШда президент сайлови 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа