Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

АҚШ давлат котиби ўринбосари Томас Шеннон Ўзбекистон паралимпия термаси билан учрашди

Бўлимлар: Спорт
Добавлено: 30.10.2016, 09:12

28-29 октябр кунлари Америка Қўшма Штатлари давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф дастурига асосан америкалик меҳмон 29 октябр куни Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси билан танишди.

Ташриф чоғида Т. Шеннон Ассоциациянинг янги биноси ва спорт иншоотлари (спорт заллари, футбол майдони, сув ҳавзаси) билан танишди ҳамда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХV Паралимпия ўйинларида ғолиб бўлган Ўзбекистонлик паралимпия спортчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида паралимпия спортчиларимиз ташриф буюрган мехмонларга Паралимпия ўйинларида олган таъсуротлари билан уртоклашдилар.

Учрашув якунида Т. Шеннон Ассоциациянинг музейида жойлашган экспонатлари билан танишди ва меҳмонлар дафтарига ўзининг таъсуротлари ва тилакларини ёзиб қолдирди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси, Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси вакиллари ҳамда Ўзбекистондаги Америка Қўшма Штатлари элчиси иштирок этдилар.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа