Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Москвада Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали ўрнатилади

Бўлимлар: Жамият

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкалини ўрнатиш масаласи 8 декабрь куни Москва шаҳар думаси қошидаги монументал санъат бўйича Комиссия йиғилишида кўриб чиқилади

Катта эҳтимоллар билан ушбу масала ижобий ҳал этилади. Бу ҳақда ТАСС нашрига комиссия раиси, Россияда хизмат кўрсатган архитектор Игорь Воскресенский хабар берди.

“Ҳайкал ўрнатиш масаласи давлатлараро муҳокама этилди ва бу масала ижобий ҳал бўлиши шубҳасиз”, - дейди Воскресенский.

“Ҳайкал шаҳарнинг Полянка кўчаси яқинида, элчихона ёнидаги Каримов номи билан юритиладиган ҳиёбонда ўрнатилади”, - дейди у.

Воскресенскийнинг сўзларига кўра, вафот этган давлат раҳбарларига ҳайкал ўрнатиш Москвада ўзига хос анъанага айланиб улгурган. Шаҳарда Хо Ши Мин, Георгий Димитров, Индира Гандиларнинг ҳайкаллари мавжуд.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии