Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Россияда дунёдаги энг кекса актёр вафот этди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Россия

Бугун, 31 октябрь куни россиялик таниқли актёр Владимир Зельдин 102 ёшда вафот этди. Бу ҳақда “ РИА Новости” хабар бермоқда. 

Актёр шифохонада, соат 9:00 да вафот этган. Зельдин бундан бир неча ҳафта аввал Москвадаги клиникалардан бирига ётқизилган эди. 

Актёрнинг рафиқаси Иветта Зельдинанинг айтишича, унинг турмуш ўртоғи дастлаб ҳарбий госпиталда даволанган, кейинчалик бошқа шифохонага ётқизилган. 

Владимир Михайлович Зельдин 2016 йилнинг февраль ойида 101 ёшга тўлган эди. У кекса бўлишига қарамасдан Россия армиясининг марказий академик театри саҳнасида роль ижро этарди. 

Актёр “Карнаваль туни”, “Аслзода малика”, “31 июнь”, “Ўнта негр боласи” каби фильмларда роллар ижро этган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии