Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Барак ва Мишель Обама Оқ уйдаги сўнгги байрамларини Майкл Жексонга рақсга тушиш билан нишонлашди (Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 01.11.2016, 09:38

Барак ва Мишель Обама Оқ уйдаги ўзларининг сўнгги Хеллоуин байрамларини нишонлашди.

Ҳарбийларнинг оилалари таклиф этилган байрам тадбири доирасида АҚШ президенти ҳамда биринчи хоними Майкл Жексоннинг Thriller таронасига рақс тушиб, болаларга ширинликлар улашишди.

«Бугун Мишелга эътибор бермаслигингиз ҳамда соғлом овқатланиш ҳақида унутишингиз мумкин», — деб ёзади The Washington Post Обаманинг сўзларини.

АҚШда Президент сайлови 8 ноябрь куни бўлиб ўтади. Президент Барак Обама учинчи муддатга ўз номзодини қўя олмайди.

АҚШнинг биринчи рақамли хоними 2010 йилдан буён Америка мактабларида соғлом овқатланишни тарғиб қилади. Унинг ташаббуси билан ўқув муассасаларида ўқувчиларнинг таомномасига сабзавот, мевалар, шунингдек оқсилга бой овқатлар киритилган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа