Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Хиллари Клинтоннинг антирейтинги Трампникидан ошиб кетди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Аксарият америкалик сайловчилар Хиллари Клинтонни хуш кўрмасликлари боис, унинг салбий рейтинги  Дональд Трампнинг антирейтингидан ҳам ошиб кетди, деб хабар берди “Ntv.ru” нашри. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Хиллари Клинтоннинг номзодига 60 %, Трампнинг номзодига 58 %  сайловчи салбий муносабатда бўлган. Трамп тарафдорларининг 97 % Клинтонни ёқтирмаган бўлса, Клинтон тарафдорларининг 95% Трампни ёқтирмасликларини тан олган. Бу сўровнома 26-29 октябрь кунлари овоз бериш эҳтимоли бўлган 1165 нафар сайловчи ўртасида инглиз ва испан тилларида ўтказилган.

Хиллари Клинтон айни кунларда унга нисбатан ўтказилаётган тергов ишлари натижасида жанжал қуршовида қолган. ФҚБнинг берган маълумотига кўра, яна Клинтоннинг электрон ёзишмалари бўйича жиноят иши очилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии