Долзарб мавзулар Абитуриент

Жанубий Корея президенти мамлакатни шаманлар ёрдамида бошқарганликда айбланмоқда

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 02.11.2016, 09:33

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хега алоқадор жанжал мамлакат миқёсида кескин тус олди, деб хабар берди “1tv.ru” нашри.

Тергов органлари ҳам огоҳлантирмасдан унинг дугонасини қамоққа олди. Вазиятнинг бундай кескин тус олишига президентнинг дугонаси Чхве Сун Силь диний секта асосчисининг қизи бўлиб, у отасининг ишини давом эттириб келган. Бу аёл давлат ишларига аралашганликда гумон қилинмоқда. Тергов уни президентнинг дугонаси бўлганлигидан фойдаланиб, миллиардлаб доллар фойда кўрганликда айбламоқда. Шунинг учун мамлакат банкларида турли текширувлар ўтказиш давом этмоқда   

Бўлиб ўтган воқеа туфайли мамлакатда президентнинг истеъфога чиқишини талаб қилиб, халқ оммавий норозилик намойишларини ўтказди, бугун эса бир эркак экскаваторда бош прокуратура биносига ҳужум уюштирди. Норозилигини намойиш этиш мақсадида у экскаватор ёрдамида бино дарвозасини бузди, уни тўхтатишга ҳаракат қилган қўриқчини ярадор қилди ва ичкарига бостириб киришга интилди. Полициячилар уни қуролсизлантиришга улгурди. Жанжал оқибатида халқ орасида президентга нисбатан бўлган ишонч йўқолди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа