Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Самарқандда аёл мураббийлар учун футзал бўйича ОФК курслари ўтказилади

Бўлимлар: Спорт
Добавлено: 04.11.2016, 10:21

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида аёл мураббийлар учун футзал бўйича “Level 1” тоифали лицензия учун ўқув курслари ўтказилади.

Ушбу халқаро тоифали лицензия учун ўқув курслари 18 – 23 ноябрь саналарида бўлиб ўтади.

Ўқув-машғулот курсларини олиб бориш учун эронлик ОФК инструктори Шахризод Музаффар таклиф этилган. Унга ёрдамчи сифатида Камола Усмонова тайинланган. Ўқув курслари координатори эса – Умиджон Ҳотамов.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии