Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Туркиянинг жануби-шарқида кучли портлаш бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Туркия

Бугун, 4 ноябрь куни эрталаб, Туркиянинг Диёрбакир шаҳрининг Баглар туманидаги хавфсизлик хизмати биносининг яқинида кучли портлаш бўлди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Тахминий маълумотларга кўра, мина қўйилган автомобиль портлатилган. ОАВларнинг хабар беришича, 1 киши ҳалок бўлган, 30 киши яраланган. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари ишламоқда.

Шаҳар маъмурияти вакиллари портлашни Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси амалга оширган, деб ҳисобламоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии