Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ямалда улкан муз шарлари пайдо бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 04.11.2016, 14:10

Россиянинг Ямал автоном республикасида юзлаб муз шарлари пайдо бўлди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Нашрнинг хабар беришича, уларнинг шакли дум-думалоқ бўлиб, 30 сантиметрдан ярим метргача бўлган. Бундай ғалати шарлар Нида посёлкаси яқинидаги Обской губа кўрфазида пайдо бўлган.

Олимларнинг маълумот беришича, Ямал аҳолиси жуда ноёб табиат ҳодисасининг гувоҳига айланишган. Кичкина думалоқ муз бўлакларига шамол таъсирида тўлқин келиб урилганда уларнинг устида янгидан-янги қаватлар ҳосил бўлган.

Бундай ҳолат икки йил илгари Санкт-Петербург шаҳрининг Фин кўрфазида ҳам кузатилганди, фақат у шарларнинг ҳажми 10 сантиметр бўлган.



Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа