Долзарб мавзулар Абитуриент

Москвада бир сутка давомида об-ҳаво ёмонлиги туфайли 562 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Россия
Добавлено: 07.11.2016, 11:43

Москвада сўнгги бир сутка давомида об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли 562 та ЙТҲ содир бўлди ва автофалокат оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 18 нафар йўловчи жабрланди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

ЙТҲлар сони ошиб кетганлиги боис, Давлат автомобиль назорати хизмати ходимлари автомобиль ҳайдовчиларидан “Оралиқ масофани сақлашга, тезликни оширмасликка, кескин тормоз бермасликка” чақирди.

6 ноябрь куни Москванинг турли туманларида 7 миллиметрдан 17 миллиметргача қор ёққан. Шаҳар кўчаларини қордан тозалаш учун 10 мингдан ортиқ техника сафарбар қилинди. Энг хавфли ҳудудлар коммунал хизмат ходимлари томонидан назоратга олинди. Бугун 7 ноябрь куни тонгдан шаҳар аҳолиси кучли шамол кўтарилиши, қор ёғиши, ер музлашидан огоҳлантирилди. Бу эса автомобиль ҳаракатларига хавф туғдиради. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Давлат автомобиль назорати ходимлари шахсий автомобили бўлган ҳайдовчилардан автомашина бошқармасликни, жамоат транспортидан фойдаланишни маслаҳат бермоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии