Долзарб мавзулар Абитуриент

Сидорова Вьетнам – Ҳиндистонни, Миробидова Иордания – Шимолий Мариана Ороллари учрашувини бошқарди

Бўлимлар: Футбол
Добавлено: 07.11.2016, 11:49

Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё Футбол Конфедерацияси таклифига кўра 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичи ўйинларини бошқариб бориш учун таклиф олган эди.

Ўфф матбуот хизматининг хабар беришича, Келаси йилнинг ноябрь ойида Хитойда ўтказиладиган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи учун жамоалар 4 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боришди.

Ўзбекистонлик рефери Эдита Миробидова “А” гуруҳи доирасидаги Иордания – Шимолий Мариана Ороллари (4:0) ўйинида бош ҳакам сифатида иш олиб борган бўлса, Анна Сидорова "D" гуруҳидаги Вьетнам – Ҳиндистон (4:0) учрашувини бошқариб борди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии