Долзарб мавзулар Абитуриент

Россия давлат Думаси депутатларига хизмат машиналаридан фойдаланиш чегараланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Россия
Добавлено: 07.11.2016, 15:17

Россия давлат Думаси депутатларига хизмат машиналаридан фойдаланишни чеклаш юзасидан оғзаки буйруқ берилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

Депутатларга хизмат автомашинасида Москвадан 50 километр ташқарига чиқиш тақиқланди.  Мазкур буйруқ илгаридан мавжуд бўлса-да, унга кўз юмиб келинган, аммо эндидан бошлаб, у қайтадан кучга кирди. Бундай қарорга келишга биринчидан иқтисод сабаб бўлган бўлса, иккинчидан тартиб-интизомни кучайтириш назарда тутилди.

Илгари Россия президенти Владимир Путин  давлат Думасида “мигалка” қўйиладиган автомобиллар сонини кўпайтириш ҳақида фармон чиқарган эди. Кейинчалик давлат Думасидагилар 12 та автомобилга “мигалка” қўйиб, улар кимларга тегишли эканлиги ҳақида маълумот берганди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии